1

​Польша Президенти Ўзбекистондаги янгича сиёсатни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди

ЖАМИЯТ 28.03.2017, 10:25
Теглар: Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев, Президент
​Польша Президенти Ўзбекистондаги янгича сиёсатни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан Польша Президенти Анжей Дуда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаган, деб ёзади ЎзА.

"Мамлакатларимиз ўртасида самарали муносабатлар йўлга қўйилганини мамнуният билан таъкидламоқчиман. Польша Ўзбекистонни Евроосиё минтақасидаги муҳим шерик, деб билади ва мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган улкан ютуқларни ҳурмат қилади. Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистоннинг яқин қўшнилари билан алоқалар бўйича амалга оширилаётган янгича сиёсатни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Бундай яқин қўшничилик сиёсати Марказий Осиё минтақасидаги барқарорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга"— дейилади Польша Президенти қутловида.

Президент Анжей Дуда Польшада икки томонлама иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини ва бу борада улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қутловида "Ўтган даврда икки давлат ўртасида мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашув анъаналарига асосланган амалий муносабатлар ўрнатилган"и алоҳида таъкидланган.

Давлатимиз раҳбари "Ўзбекистон Польша билан сиёсий-дипломатик, маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо, қишлоқ хўжалиги, инвестиция ва инновациялар, туризм ҳамда бошқа кўплаб йўналишлар бўйича аниқ дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори" эканини қайд этган.

Ўзбекистон Президенти мамлакатларимиз бундан буён ҳам "Ўзбекистон билан Польша ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ишонч принциплари асосида янада мустаҳкамлаш борасида ҳамкорликни давом эттириши"га ишонч билдирган.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1