1

​Ўзбекистон Президенти Чилонзор туманидаги кўприк қурилишини видеомонитор орқали шахсан назорат қилган (Видео)

ЖАМИЯТ 28.03.2017, 11:03
Теглар: Видео, Тошкент, Шавкат Мирзиёев
​Ўзбекистон Президенти Чилонзор туманидаги кўприк қурилишини видеомонитор орқали шахсан назорат қилган (Видео)

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳада умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали йўл ўтказгич қурилиши битказилгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу йўлўтказгич қурилишини онлайн режимда шахсан назорат қилиб турган, бу ҳақда UzDaily.uz нашри хабар берди. Бунга Президентнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги ҳамда YouTube каналидаги саҳифасига жойланган видео гувоҳлик бермоқда.

“Бошқа йирик объектлар қурилиши билан бир қаторда кўприк қурилиши жараёни республика раҳбари томонидан замонавий видеомониторинг воситалари орқали шахсан назорат қилинди”, - дейилади Шавкат Мирзиёевнинг Facebook тармоғидаги саҳифасида.

Икки дақиқали видеороликдан 2 ой давомида олиб борилган Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишган чорраҳадаги қурилиш жараёни акс этган.

Видеода қурилиш 19 февраль куни старт олиб, ушбу жараён бир дақиқага ҳам тўхтатилмаганлигини гувоҳи бўлиш мумкин. Ролик 26 март куни, “Новза” кўпригида автомобиль ҳаракати ишга туширилгандан сўнг якунига етган


Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1