3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси Азимжон Эргашев Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди.
Бу ҳақдаги буйруқ 27 март куни Конституция ҳамда “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ Ўзбекистон бош прокурори томонидан имзоланди.
Азимжон Эргашев 5 йил муддатга Жиззах вилоятига прокурор ҳамда вилоят прокуратура коллегияси раиси этиб тасдиқланди.
Аввалроқ Бухоро ва Самарқанд вилоятларига янги прокурорлар тайинланганди.






