“GM Uzbekistan” истеъмолчилар талаби ошиб бораётганини инобатга олиб, 2017 йилнинг апрель ойидан Автоматик узатиш коробкаси (АКПП) билан жиҳозланган автомобилларнинг ишлаб чиқарилишини оширади.
Эндиликда “автомат коробкали” автомобиллар умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳозирги кундаги 20% дан 40% га оширилади. Бу ҳақда компаниянинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида хабар берилди.
АУК (А/Т) ли қуйидаги янги модификациялар қўшилади:
Lacetti SX A/T
Cobalt LT A/T
Nexia LT A/T