1

​GM Uzbekistan раҳбарлари автомобиль ҳаридида юз берган муаммоларни жойларда ҳал этишмоқда

ЖАМИЯТ 29.03.2017, 15:06
Теглар: Авто, Ўзбекистон, GM Uzbekistan
​GM Uzbekistan раҳбарлари автомобиль ҳаридида юз берган муаммоларни жойларда ҳал этишмоқда

“GM Uzbekistan” АЖ ишлаб чиқарган автомобилларни харид қилиш ва хариддан сўнг уларга хизмат кўрсатиш масалаларида келиб чиқадиган саволларни объектив кўриб чиқиш ва уларга асосли ечимлар топиш мақсадида, компания раҳбарлари жойларда учрашувлар ўтказишмоқда.

28 март куни бундай учрашув Наманган вилояти аҳолиси учун, «GM Uzbekistan» АЖнинг Бош Директори вазифасини бажарувчи Ражабов Рустам Бахтиёрович билан Наманган шаҳридаги «Наманган Автотеххизмат» биносида ўтказилди.

Бугун, 29 март куни учрашув Андижон шаҳридаги «Андижон Автотеххизмат», 30 март куни эса Фарғона шаҳридаги «Фарғона Автотеххизмат» биноларида бўлиб ўтади.

Кеча Нукус шаҳрида «GM Uzbekistan» АЖнинг Бошқарувчи Директори Мухиддин Султонов билан учрашув бўлиб ўтди. Шуни қайд этиб ўтиш лозимки, бу учрашувлар GM Uzbekistan вакилларининг аҳоли билан биринчи учрашувлари эмас. Бундан аввал бу турдаги учрашувлар Бухоро, Қашқадарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Бундан ташқари, "Ўзавтосаноат" АЖ нинг раҳбарлари ва мутаҳассисларидан ташкил топган махсус ишчи гуруҳ, ҳар иш куни соат 8:00 дан 11:00 гача фуқароларни «GM Uzbekistan» АЖ нинг бош офисида (107 хона) қабул қилишларини эслатиб ўтамиз. Компаниянинг электрон почтаси манзили: gmuzbekistan@uzgm.uz, компаниянинг Бош Директори виртуал қабулхонаси эса қуйидаги манзилда жойлашган: http://gmuzbekistan.uz/forma-obrascheniya.html

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1