1

​Шавкат Мирзиёев “Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

ЖАМИЯТ 30.03.2017, 09:39
Теглар: Ўзбекистон, Россия, Шавкат Мирзиёев
​Шавкат Мирзиёев “Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг «Газпром» компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллерни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасида нефть-газ соҳасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик юксак даражада ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди.

Бугунги кунда дунёдаги етакчи энергетика компанияларидан бири бўлган «Газпром» Ўзбекистонда геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, табиий газни экспортга етказиб беришда фаол иштирок этмоқда.

Россиянинг ушбу компанияси билан ҳамкорликда Устюртда ўтказилган кенг кўламли геология-қидирув тадқиқотлари натижасида "Жел" газ конденсати кони очилди. "Шахпахти" кони биргаликда ўзлаштирилмоқда. Ҳозиргача у ердан 3,5 миллиард куб метр газ қазиб олинган.

Бундан ташқари "Газпром" Ҳисор ҳудудида конларни ўрганиш ва ўзлаштириш, қўшимча нефть газларини утилизация қилиш, шунингдек, мамлакатимизнинг тармоқдаги етакчи лойиҳа институти бўлган "ЎзЛИТИнефтгаз» фаолиятини ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга оширишда ҳам иштирок этмоқда.

Учрашувда Ўзбекистонда нефть-газ соҳасини ривожлантириш, жумладан, 2017-2021 йилларда углеводород қазиб олишни кўпайтириш дастури доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

Мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

"Газпром" компанияси бошқаруви раиси Алексей Миллер Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ва ҳамкорликдаги лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди, Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1