Сингапур фуқароси Нурул Бейкер уй хизматчиси ёвуз руҳлар домига тушиб қолганини таъкидламоқда, деб ёзади “Вести”.
Аёл уй хизматчиси кўзларини катта очган ҳолда хонада юргани ва ғайриоддий ҳаракатлар қилаётгани акс этган видеони эълон қилди.
“Уй хизматчим душ қабул қилиб чиққанидан сўнг уни ёвуз руҳлар ўз домига тортган, кўринади. Яхшиям ўша пайт онам ва болалар уйда эмас эди”,—деб ёзади Бейкер уйдаги кузатув камералари орқали тасвирга туширилган видеони изоҳлар экан.
Интернет фойдаланувчилари эса видеодаги қиз атайин ўзини “зомби”дек тутаётганини ёзиб қолдирган.
“У атайин ишдан кетиш учун жўяли баҳонага эга бўлиш учун ўзини шундай тутяпти” ,деб фикр билдиради яна бир интернет фойдаланувчиси.
Видео муаллифи уй хизматчиси борасида қандай қарорга келганини маълум қилмаган.