1

​Ўзбекистон санъати ривожига ҳисса қўшган 11 нафар маданият ходимига янги уйларнинг калити топширилди (Фото)

ЖАМИЯТ 04.04.2017, 11:01
Теглар: Фото, Ўзбекистон, Совға
​Ўзбекистон санъати ривожига ҳисса қўшган 11 нафар маданият ходимига янги уйларнинг калити топширилди (Фото)

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тизим ташкилотларидаги бир гуруҳ ходимлари оилаларига мўлжалланган 11 хонадоннинг калитлари ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.


Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат уй-жой фондини ҳусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги "Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 24-сон қарорига асосан ҳамда Маданият вазирлиги марказий аппарати ва тасарруфдаги корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият олиб бораётган ходимларга хизмат турар жойларини бериш тўғрисидаги буйруғига асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри ҳамда Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси ходимларига Юнусобод туманининг 17-мавзесидан бирдан тўрт хонагача бўлган бепул турар уй-жойлар ажратилди.


Янги уйларга эга бўлганлар: Маданият вазирлиги тасарруфидаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театридан – дирижёр Бобомурод Худойқулов, балет артистлари Улуғбек Олимов, Замир Фазлутов, Нодира Ҳамроева, директор ўринбосари Ойбек Баҳодиров, опера солистлари Рустам Алимардонов, Носир Юсупов, Маъсума Болтабоева, Ширин Маматова, "Тумор” рақс ансамбли бош балетмейстери Чарос Жўрабоева, Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмасидан эса "Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Зарина Аҳмедова.


Хизмат уйлари тақдим этилишида, албатта, ходимларнинг меҳнат жамоаларидаги фаолияти, яшаш шароитлари, фуқаролар йиғини, иш жойларидан тақдим этилган тавсияномалар ҳамда бошқа барча ҳолатлар инобатга олинган. Мисол учун, Б.Худойқулов юқори малакали дирижёр, хорижий давлатларда ўз малакасини оширган, гарчи катта маош эвазига чет элда ишлаш имкони бўлсада, ўз юрти санъати ривожи йўлида меҳнат қилаётганлиги, қолаверса, оиласи тўрт нафар эканлиги эътиборга олинган. Балет артистлари У.Олимов, Н.Ҳамроева ва З.Фазлутов спектакллардаги образларни юқори техникада ижро этиш билан бирга, юқори даражадаги давлат тадбирларида ҳам фаол иштирок этишмоқда. Н.Юсупов ва Ш.Маматова каби ёш ижодкорлар кўплаб мамлакат ва хорижий миқёсдаги танловларда юқори натижаларга эришиб, юртимиз опера санъатининг ривожига муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.


- Асли Сурхондарёнинг Қизириқ туманиданман. Ўзбекистон Давлат консерваториясида ўйиб, театрда иш бошлаганимга ҳам ўн йилдан ошди. Ижара уйда яшаб, меҳнат қилишнинг машаққатларини ҳис қилдим. Уйга мухтожлигимни эътиборга олиб, мени, турмуш ўртоғим ва уч нафар фарзандимни уй билан таъминлагани учун тизимимиз мутасаддиларига, энг аввало шундай шароит яратиб бераётган Ҳукуматимизга кўпдан-кўп миннатдорлик билдираман - дейди янги уйга эга бўлган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти Рустам Алимардонов.


- Бунга жавобан янада фидойилик билан хизмат қилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги йўлида бор куч-ғайратимизни ишга соламиз.




Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1