АсосийJamiyat

​Тошкент вилоятида 2 аёлни тунаган безорилар қўлга олинди

'​Тошкент вилоятида 2 аёлни тунаган безорилар қўлга олинди'ning rasmi

Икки шоввоз бир куннинг ўзида икки ҳимоясиз аёлни қўрқитиб, уларнинг уйидан қимматбаҳо буюмларини олиб чиқиб кетишган. Воқеа қуйидагича содир этилади, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Буни қарангки эндигина 23 ёшни қаршилаган бу йигитчалар ўзларининг қинғир ишларини олдиндан режалаштириб олишади. Сўнгра ўзлари яшаган Тошкент вилояти Пискент тумани “Оқтепа” МФЙга қўшни бўлган Оққўрғон тумани С.Сегизбаев фермерлар уюшмаси 1-бўлим Шоҳруҳия қишлоғи ҳамда Бўка тумани “Тошлоқ” МФЙда истиқомат қилган уй бекаларига дўқ-пўписа қилишиб 2 дона мобиль телефонлари ва сариқ металдан ясалган 2 жуфт зираклари, бундан ташқари 180 минг сўм пулларини тортиб олиб, кўздан ғойиб бўлишган.

Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорликда кўрган чоралари натижасида бу икки ҳамтовоқ қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этиш сабабларини ўрганиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар