АсосийDunyo

​Фотошоп орқали қизини “хавфли вазиятлар”га қўйган фотосуратчи (Фото)

'​Фотошоп орқали қизини “хавфли вазиятлар”га қўйган фотосуратчи (Фото)'ning rasmi

Ирландиялик фотосуратчи бир ярим ёшли қизининг оғир дардга чалинганига эътибор қаратиш мақсадида уни фотошоп орқали “хавфли вазиятлар”даги суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиради, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

Дублин шаҳрида яшовчи дизайнер Стивен Кроули (Stephen Crowley) фотошоп орқали қизи Ханнани “хавфли вазиятлар”га қўяди. У қизининг пичоқ ушлаб турганини ёки баланд жойда ўтирганини фотошоп қилган.


Отанинг фикрича, қизининг бундай хавфли ҳолатларда ўтириши томошабинларнинг асабига тегади. Стивен бу суратларнинг фотошоп эканлигини тушунтиришга улгурмай, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уни бефарқ отага чиқариб, турли-туман норозилик изоҳларини ёзишди.


18 ойлик Ханна жуда кам учрайдиган иммун фаолиятининг бузилиши касаллигига учраган. Ханна кичкина бўлишига қарамай, кимётерапия муолажасини олган ва аноним донордан олинган илик кўчириб ўтказиш операциясини бошдан кечирган. Шунча азоб чекканига қарамай, Ханна қувноқлигини йўқотмаган, у ҳаётни севади.


“Шунча азобни, дардни кўтариб юрганига қарамай, Ханна табассум қилишдан чарчамайди, ҳазилни яхши тушунади. У бир ёшга тўлгунга қадар анча вақт йўқотганлигимиз сабабли энди уни тинимсиз суратга туширяпмиз”, дейди унинг отаси, фотосуратчи Стивен Кроули.


Фотосуратчи олган суратлари интернетда машҳур бўлганидан фойдаланиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига қизи чалинган касаллик ва Be The Match илик реестри ҳақида маълумот беришни лозим топди. Мазкур реестр илик кўчириб ўтказиш операциясига муҳтож бўлган одамнинг донор билан боғланишига, алоқа ўрнатишига ёрдам беради. Кроулининг маълумот беришича, дунё бўйича 27 миллион донордан фақатгина 3 нафари Ханнага тўғри келар экан.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар