1

​Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуасининг суратлари эълон қилинди(Фото)

ЖАМИЯТ 07.04.2017, 10:38
Теглар: Фото, Ислом Каримов
​Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуасининг суратлари эълон қилинди(Фото)

Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган масканда барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси ҳақида маълум қилди ҳамда унинг суратларини эълон қилди.

“Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, юртимизнинг Биринчи Президенти хотирасини абадийлаштириш мақсадида Президент Ислом Каримов дафн этилган масканда ёдгорлик мажмуасини барпо этишга оид қарор қабул қилинди. Республика комиссияси ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш Бош бошқармаси томонидан Президент Ислом Каримов дафн этилган Ҳазрат Хизр масжиди мажмуаси ҳудудида мақбаранинг қурилиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тақдим этилди.



Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.


Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС ташкилотлари ёдгорлик обидасини қуриш лойиҳаси билан танишиб чиқдилар. Мазкур халқаро ташкилотларининг мутаҳассислари 2016 йилнинг декабрь ойида Ҳазрат Хизр масжидига ташриф буюриб, қурилиш ишларини ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ ҳолда, яъни Бутунжаҳон меъроси объектининг тарихий кўринишини сақлаб қолган ҳолда амалга ошириш борасидаги тавсияларини Ўзбекистонга йўлладилар.


Лойиҳа устида олиб борилаётган иш жараёнидан мамнунмиз ва умид қиламизки, мақбарани қуриш бўйича ишлар яқин келажакда бошлаб юборилади. Ушбу фотолавҳада мақбаранинг келажакдаги кўринишига оид суратларни сизнинг эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз”,—деб ёзади Лола Каримова-Тиллаева.







Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1