1

​Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи чоғида 16 миллиард долларлик шартномалар имзоланди

ЖАМИЯТ 07.04.2017, 14:13
Теглар: Ўзбекистон, Владимир Путин, Россия, Шавкат Мирзиёев
​Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи чоғида 16 миллиард долларлик шартномалар имзоланди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 4-5 апрель кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

Ташриф асносида 16 миллиард долларлик 50 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Бу Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлиги юксак даражада ривожланаётганининг ёрқин ифодасидир.

Ушбу тарихий воқеада қатнашган вазирлик, идора ва компаниялар раҳбарлари ЎзА мухбирига мазкур ҳужжатларнинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди.

Алишер Шодмонов, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири:

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Замонавий тиббиёт ютуқларидан фойдаланиш, тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи давомида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам бир қанча истиқболли келишувларга эришилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида икки мамлакат етакчи тиббий ва илмий-тадқиқот марказларининг ўзаро алоқаларни кенгайтириш, мутахассислар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистонда Россиянинг етакчи тиббий марказлари филиаллари ва ваколатхоналарини очиш бўйича 13 шартнома имзоланди.

Шартномаларга мувофиқ мамлакатимиз тиббиёт соҳаси вакиллари Россиянинг ривожланган тиббиёт муассасаларида малака оширади, россиялик етакчи мутахассислар Ўзбекистонда беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишларида қатнашади ва ҳамкорликда бошқа тадбирлар амалга оширилади.

Жамшид Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири биринчи ўринбосари:

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига давлат ташрифи давомида салмоғи жиҳатидан кенг кўламли битимлар ва шартномалар имзоланди.

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси муносабатларида муҳим ўрин тутади. Давлат раҳбарлари икки томонлама савдо айланмасини, аввало, юқори даражада қайта ишланган замонавий маҳсулотлар ва иккала томон учун фойдали бўлган бошқа товарлар етказиб беришни кенгайтиришга келишиб олдилар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташрифи давомида эришилган келишувлар, имзоланган 50 дан ортиқ ҳужжат Ўзбекистон ва Россия тараққиётига, икки мамлакат халқларининг фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳияти ва халқаро майдонда обрўсини янада ошириш, янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлади.

Маҳмуд Муротов, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири:

– Президентимизнинг Россияга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар самарасида икки мамлакатнинг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди. Бу натижаларни маданий-гуманитар соҳада ҳам кўриш мумкин.

А.Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида ташкил этилган И.Савицкий номидаги давлат санъат музейи фондидаги асарларнинг биринчи сайёр кўргазмаси бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси, десак бўлади.

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида 2016-2018 йилларга мўлжалланган маданий-гуманитар соҳада ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги дастур ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 19 октябрдаги "Олтин куз” халқаро санъат фестивалини ўтказиш тўғрисидаги мажлис баёни ижроси юзасидан мамлакатимизда Россия кунлари бўлиб ўтди. Тадбирларда Россиянинг таниқли маданият ва санъат намояндалари иштирок этганини алоҳида таъкидлаш керак.

Президентимизнинг давлат ташрифи чоғида 2017 йил Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказишга келишиб олинди.

Жорий йилда Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан концертлар, фото ва бадиий кўргазмалар ҳамда бошқа маданий тадбирлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бахтиёр Саидов, «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти раиси ўринбосари:

– Бугун мамлакатимизда енгил саноат соҳаси жадал ривожланиб бормоқда. Бу давлатимиз раҳбарининг соҳага қаратаётган алоҳида эътибори самарасидир. Президентимиз деҳқонларимиз етиштирган пахтани юртимизда қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот сифатида дунё бозорига чиқариш ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаган.

Бунинг учун мамлакатимизда етарли шароитлар бор. Серқуёш заминимизда етиштирилган пахта толаси ўзининг пишиқлиги ва юқори сифати билан ажралиб туради. Дунё бозорида Ўзбекистон пахта толасига талаб юқори. Бугунги кунда дунёнинг етакчи компаниялари билан бу борада ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Россия Федерацияси билан ҳам мазкур соҳада самарали келишувларга эришилди.

Президентимизнинг Москвага ташрифи давомида соҳани янада ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича муҳим қадамлар қўйилди.

Шарҳлар

Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1