АҚШнинг Висконсин штатида 150 нафар ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари 32 ёшли Жозеф Якубовскини қидирмоқда, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
Жозеф Якубовски ўқ отар қуроли дўконидаги ўғирлик қилганликда ва Дональд Трампга таҳдид қилинган мактуб йўллаганликда айбланмоқда.
“Тергов ишларида ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий ва федерал даражадаги 150 нафар полиция ходими ажратилган. Улар 300 дан ортиқ маълумотларни текширди, яна 50 та маълумот текширилиши лозим”, деб хабар берди полиция ходимларидан бири.
Жозеф Якубовски ўқ отар қурол сотиш билан шуғулланувчи дўкондан бир қанча винтовкаларни ўғирлаб, ўзининг машинасига ўт қўйган. Бундан ташқари, у Оқ уйга ҳукумат ишларидан норози эканлиги ҳақида меморандум жўнатган.
Have info on Joseph Jakubowski? Call 1-800-CALL-FBI. Up to a $10,000 Reward for details leading to his arrest. pic.twitter.com/mWEa85mZ06
— FBI Milwaukee (@FBIMilwaukee) 7 апреля 2017 г.