1

​Ахлат-қутини эслатувчи уйда яшовчи эркак

ДУНЁ 10.04.2017, 15:52
Теглар: Эркак, АҚШ
​Ахлат-қутини эслатувчи уйда яшовчи эркак

Нью-Йорклик уйсиз эркак қуёш батареялари билан жиҳозланган, ахлат контейнерини эслатувчи қути-уйда яшайди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

Тринададлик 39 ёшли Дэмиан Каммингс (Damian Cummings) бир неча ойлардан бери Нью-Йоркнинг Манхэттен туманидаги Сохо кварталида жойлашган, қуёш батеряли, USB-портлари билан жиҳозланган ёғоч қутида яшамоқда.

Каммингс 37 ёшли муҳандис Шейн Даффи (Shane Duffy) ва 28 ёшли “Америкача топ-модель” кўрсатуви иштирокчиси Фил Салливан (Phil Sullivan)лар билан учрашгандан кейин мазкур қути-уйга кўчиб ўтди. Шейн ва Фил 2015 йилда уйсиз-жойсиз одамларга ҳомийлик қилувчи, уларнинг оёққа туришига кўмаклашиш учун ижтимоий тармоқларда маблағ йиғувчи “I Am Supported” хайрия ташкилотига асос солишди.

Ташкилот асосчилари тўрт кун мобайнида ўзлари суратга олаётган ҳужжатли фильм учун прототип бўладиган уйсиз-жойсиз одамни қидиришди ва 39 ёшли Дэмиан Каммингсни учратишди. Сохадаги Starbucks қаҳвахонасида улар Каммингс билан суҳбатлашишди ва мақсадларини яшириб, ўзларини уйсиз, дайди деб таништиришди. Каммингс қаерда ухлаш, қандай қилиб қорин тўйдириш мумкинлиги ҳақида маълумот бериб, иссиқ адёлларини улар билан бўлишди.

Орадан икки ҳафта ўтгач, Даффи ва Салливан Каммингснинг олдига келиб, бор ҳақиқатни тан олишди ва улар уйсиз-жойсиз эмаслигини, унга ёрдам бермоқчи эканликларини айтишди.

“Диннинг олдига қайтиб, ўзи уйсиз-жойсиз бўлса-да, бизга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирдик ва унга қандай ёрдам кўрсатишимиз мумкинлигини сўрадик. Шунда у балки яшашим учун уйча қуриб берарсизлар, деди”, деб хотирлайди Даффи.

Даффи ва Салливан прессланган тахтадан ясалган, қуёш батареялари ва USB-портлари билан жиҳозланган мазкур уйчани қуриш учун бир ярим минг доллар пул сарфлашди. Барча ахлат қутилари биноларга боғлаб, маҳкамланиб қўйилганлигини кўргандан кейин уларда ахлат контейнерини эслатувчи уйча қуриш ғояси туғилди.


“Аксарият одамлар уйимга ахлат солинган пакетларни ташлашга, унинг қопқоғини очишга ҳаракат қилишади, бу жуда кулгили ҳолат. Бир куни эшигимни очган йигит “Салом!” деди, мен ҳам унинг саломига алик олдим ва кулиб юбордим. Уйчамнинг қопқоғи очилмайди, мен унинг ёнидаги эшик орқали ичкарига кираман”, дейди Дин.

Даффи ва Салливан маҳаллий ҳокимият Каммингсни қаерда яшаётганлигини тезда аниқласа керак, деб ўйлаганди, аммо бундан икки ой муқаддам унинг уйчасига маҳаллий ҳокимият вакилларидан бири келиб, яшаётган жойини тоза сақлаш ва санитария ҳолатига эътибор қаратиш ҳақида маслаҳат берди.

“Бу ернинг одамлари жуда меҳмондўст ва яхши одамлар экан. Бир куни ухлаб ётсам, шу ерда яшовчи маҳаллий йигитлардан бири тирқишга йигирма доллар қистириб кетибди”, дейди Каммингс.

Каммингс шаҳар черковида ювинади, кирларни ювади. У энди ҳеч нарсадан хавотир олмай, қути-уйида кийим-кечакларини, ноутбугини сақлайди.

“Қути-уй ҳаётимни тубдан ўзгартирди, энди яхши иш топишимга имоним комил”, дейди Каммингс.

Ҳозирда у уйчасида ўтирган ҳолда, ноутбуги орқали телесериалларни томоша қилади, қутига ўрнатилган плитада вегетариан таомларини тайёрлайди.

Даффи ва Салливан эса унга ҳамон ёрдам беришмоқда. Улар ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали Каммингсга бошпана сотиб олиш учун маблағ тўплашмоқда ва муҳожир сифатида расмий ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашишмоқда. Каммингс маҳаллий ресторанларда ишлаб, юк тушириб кун кечирмоқда.

“Биз яна битта кўчада яшовчи одамнинг камайишига эришдик. Бу ишни яна давом эттириш ниятимиз бор”, деди Даффи ва Салливан.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1