АсосийDunyo

​Қозоғистонда сапёрлар термосни “зарарсизлантирди”

'​Қозоғистонда сапёрлар термосни “зарарсизлантирди”'ning rasmi

Қозоғистоннинг Талдиқўрғон шаҳридаги автобус бекатларидан бирида топилган шубҳали буюмни “Арлан” махсус бўлинмаси сапёрлари минимал зарядли портлаш билан йўқ қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Талдиқўрғон шаҳрининг Жансугоров кўчасидаги автобус бекатларидан бирида шубҳали буюм топилди. Воқеа жойига етиб келган “Арлан” махсус бўлинмаси сапёрлари бекатда турган, ҳажми тўрт литр бўлган термосни кўришди. Металл термос ичини рентген ёрдамида кўришнинг иложи бўлмади. Шундан кейин полициячилар уни йўқ қилишга қарор қилишди. Воқеа жойи 500 метр радиусда ўраб олинди, автотранспорт воситалари, йўловчилар ҳаракати тўхтатилди. “Шубҳали буюм минимал зарядли портлатиш билан йўқ қилинди. Оқибатда кутилган хавф-хатар ўз тасдиғини топмади ", - деб хабар берди полиция.

Бошқа янгиликлар