Россиялик актриса Александра Завьялованинг ўғли Пётр Завьялов онасининг ўлимида айбланиб, 8 йилга озодликдан маҳкум этилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
“У Россия федерациясининг Жиноят Кодексидаги “Қотиллик” жинояти бўйича айбланди ва 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди”, деб хабар берди ТАСС ўз хабарида.
Терговнинг берган маълумотига кўра, 2016 йилнинг февраль ойида Пётр Завьялов маст ҳолатда онасига пичоқ урган. Олган тан жароҳати оқибатида аёл вафот этган.
Александра Завьялова телетомошабинларга “Соялар чошгоҳда йўқолади”, “Алёшканинг муҳаббати” ва “Гиппократ қасами” кинофильмлари орқали яхши танишдир.