1

​Малала Юсуфзаи БМТ тарихидаги энг ёш элчи бўлди

ДУНЁ 11.04.2017, 11:57
Теглар: БМТ, Аёл
​Малала Юсуфзаи БМТ тарихидаги энг ёш элчи бўлди

13 ёшида ҳаётига жангарилар таҳдид қилган Малала қизларга таълим бериш масалалари билан шуғулланади, деб хабар берди News.mail.ru нашри.

Покистонлик ҳуқуқшунос ва Нобель мукофотининг лауреати бўлган Малала Юсуфзаи БМТнинг расмий элчиси этиб тайинланди. 13 ёшида ҳаётига жангарилар таҳдид солган Малала қизларга таълим бериш масалалари билан шуғулланади. У халқаро ташкилот тарихидаги энг ёш элчи ҳисобланади. Малала июль ойида 20 ёшга тўлади.

Юсуфзаига бағишланган тадбир БМТ васийлигида Кенгашда, ташкилотнинг бош котиби Антониу Гутерриш иштирокида бўлиб ўтди.

“Сиз нафақат қаҳрамон, балки ажойиб сифатларга эга ўта садоқатли ва бағрикенг инсонсиз. Сиз Нобель мукофотини қўлга киритдингиз, бошқалар томонидан тан олиндингиз, аммо шунга қарамай, содда ва самимийлигингизча қолдингиз”, деб Малалага таъриф берди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

Малала Юсуфзаи Гуттерришга кўсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирди ва билим олиш қизлар учун нақадар муҳимлигини таъкидлади.

“Мен ҳаракатларим билан ёш қизларни илҳомлантиришни истайман. Уларни жасоратга, ўзига ишонишга ундайман. Агар улар ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилмаса, ўз-ўзидан ўзгаришлар рўй бермайди. Агар бахтли келажакка эришишни истасалар, бугунданоқ ҳаракатни бошлашлари лозим”, деди Малала.

Малала Юсуфзаи 11 ёшида машҳур бўлган эди. 2012 йилнинг 9 октябрь куни ўқишдан келаётганда у яшайдиган Хайбер-Пахтунхава вилоятида шариат қонунларини ўрнатмоқчи бўлган толиблар мактаб автобусини тўхтатиб, Малаланинг бошига ва бўйнига ўқ узиб, ярадор қилган. У 2013 йилнинг январь ойига қадар касалхонада даволаниб, реабилитация курсларидан кейин ҳуқуқшунослик фаолияти билан шуғуллана бошлади.

2014 йилда Малала Юсуфзаи ҳиндистонлик Кайлаш Сатьяртхи билан бирга болалар ҳуқуқини ҳимоя қилгани боис Нобель мукофотига сазовор бўлишди. Юсуфзаи Нобель мукофоти тарихида ҳам энг ёш лауреат ҳисобланади. Нобельнинг энг ёш совриндори 1915 йилда, 25 ёшида мукофот олган инглиз физиги Лоуренс Брэгг ҳисобланади.

БМТнинг дунё бўйича элчиси энг обрўли унвон ҳисобланиб, у асосан санъат, илм-фан арбоблари, ҳуқуқшунос ва бошқа соҳада фаолият юритувчи одамларга берилади. Бугунг кунда мазкур элчилар орасида Голливуд актёрлари Майкл Дуглас, Жорж Клуни ва Шарлиз Терон, мусиқачилар Стиви Уандер, ёзувчи Пауло Коэльо ва Жейн Гудоллар бор.

Шарҳлар

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашув бўлди

15.03.2023, 10:55

2023 йил 13 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқларибўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк билан учрашув бўлди. Учрашувда Ўзбекистонда инсон...
БМТ Бош Ассамблеясида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги учун овоз берилди

13.10.2022, 12:43

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Москвадан Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларининг айрим вилоятларининг мақоми ҳақидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда БМТнинг...
Зеленский ўзининг “тинчлик формуласи”ни эълон қилди: у 5 банддан иборат

24.09.2022, 09:48

Президент Владимир Зеленский Украина БМТ Бош Ассамблеясида ўзининг “тинчлик формуласини, халқаро муносабатларни барқарорлаштиришнинг ўзига хос йўлини” таклиф қилганини айтди ва “буни дунё албатта эшитганига” ишонтирди....
Лавров БМТ йиғилишида Украинани тоталитар фашистлар давлати деб атади (видео)

23.09.2022, 09:40

Россия бош дипломати Сергей Лавров Украинани “нацистларнинг тоталитар давлати” деб атади. Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 22 сентябрь, пайшанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1