1

​“Ўзбекистон” телеканалида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси фаолияти танқидий муҳокама этилади (Видео)

ЖАМИЯТ 12.04.2017, 15:58
Теглар: Авто, Видео, Халқ билан мулоқот йили, GM Uzbekistan
​“Ўзбекистон” телеканалида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси фаолияти танқидий муҳокама этилади (Видео)

“Ўзбекистон” телеканалида 12 апрель, чоршанба куни соат 20:05 да эфирга узатиладиган “Мулоқот ва манфаат” номли таҳлилий кўрсатувда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси фаолияти танқидий руҳда муҳокама этилади. Бу ҳақда Facebook’даги “Халқ билан мулоқот” гуруҳи саҳифасида маълум қилинди, деб ёзади “Дарё”.

Кўрсатувда, жумладан, қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

Автомобиль сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги;

Тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани;

Автомобилни шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани;

Жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилганлиги;

Янги автомобилларда бир қатор носозликлар мавжудлиги;

Кредитга автомобиль сотиб олишдаги қийинчиликлар.

Кўрсатувда GM Uzbekistan бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов, GM Uzbekistan маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, «Ўзавтотеххизмат» МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сиддиқов, «Асака» банки департаменти директори Беҳзод Абдурахманов, мазкур банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тўлавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов иштирок этади.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1