1

​Наманган шаҳридаги марказий кўчага Ислом Каримов номи берилди

ЖАМИЯТ 12.04.2017, 16:22
Теглар: Ислом Каримов
​Наманган шаҳридаги марказий кўчага Ислом Каримов номи берилди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг ўн олтинчи сессиясида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2744- сонли қарори ижросини таъминлаш масаласи муҳокама этилди, деб ёзади “Namnews” нашри.

Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорини наманганликлар ҳам катта мамнуният билан кутиб олдилар. Айниқса, ушбу қарорда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номини бериш ҳақидаги таклифни каттаю - кичик барча якдиллик билан қўллаб-қувватлади. Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги раҳбарлигида ушбу таклиф атрофлича ўрганиб чиқилди. Жамоатчилик вакиллари, турли касб эгалари Наманган шаҳрининг “Дўстлик” шоҳ кўчасини Ислом Каримов номи билан аташ юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Депутатлардан Феруза Жалолова, Илҳом Отабоев, Қосим Тўрахонов, Авазхон Иномовлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг буюк хизматларини эътироф этган ҳолда Наманган шаҳридаги “Дўстлик” шоҳ кўчасига Ислом Каримов номини бериш ҳақидаги таклифни қўллаб-қувватладилар.

Сессияда Наманган шаҳрининг “Дўстлик” шоҳ кўчасига Ислом Каримов номини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. Айни кунларда кўчанинг номини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган барча ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Шарҳлар

Синфдоши, рафиқаси ва шахсий соқчисидан тортиб дунёнинг энг буюк шахсларигача... Ислом Каримовни ким қандай эслайди?

30.01.2023, 10:48

#30 январь_Ўзбекистоннинг_Биринчи_Президенти_Ислом_Каримов_туғилган_кунБугун, 30 январь — Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов туғилган кун. Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йил Самарқанд шаҳрида таваллуд топган ва 2016 йил 2...
Синфдоши, рафиқаси ва шахсий соқчисидан тортиб дунёнинг энг буюк шахсларигача... Ислом Каримовни ким қандай эслайди?

02.09.2022, 10:26

Ислом Абдуғаниевич Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти. Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни оғир хасталикдан сўнг 78 ёшида вафот этди. Ушбу кунни нафақат...
Давлат раҳбарлари Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

29.11.2019, 19:10

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 29 ноябрь куни расмий музокаралардан сўнг, даставвал Кўксарой қароргоҳидаги Фахрий меҳмонлар хиёбонига кўчатлар  экишди. Шундан сўнг, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик...
Ислом Каримов болалигида кимга ўхшагиси келган?

07.11.2018, 15:00

Ислом Каримов фонди Ўзбекистоннинг Биринчи президенти рафиқасининг хотираларини эълон қилди.Татьяна Каримова Ислом Каримовнинг болалиги уруш ва урушдан кейинги оғир дамларга тўғри келгани ҳақида ёзди:"Урушдан кейин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1