АсосийSport

Криштиану Роналду ЕЧЛдаги 569 дақиқалик голсиз сериясига чек қўйди

'Криштиану Роналду ЕЧЛдаги 569 дақиқалик голсиз сериясига чек қўйди'ning rasmi

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Бавария”га қарши (2:1) учрашувдан майдонга тушиб, 2 та гол урди.

Португалиялик футболчи ўйиннинг 47-дақиқасида майдон эгалари дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди. Айтиш керакки, Роналду Чемпионлар лигасида сўнгги бор ўтган йилнинг 27 сентябрида гол урган эди.

Ўшанда у мусобақанинг гуруҳ босқичида “Боруссия Д” дарвозасини ишғол этган. Орадан роппа-роса 529 дақиқа ўтиб Криштиану яна гол киритди.

Бундан ташқари, 32 ёшли футболчи 77-дақиқада ҳам гол уришга муваффақ бўлди.

Бошқа янгиликлар