АсосийJamiyat

​Жиззахда 56 та никоҳ ва 481 та суннат тўйлари ўтказиб берилади

'​Жиззахда 56 та никоҳ ва 481 та суннат тўйлари ўтказиб берилади'ning rasmi

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоятда “Президент эътибори – мурувват тадбирларида” шиори остида 56 жуфт келин-куёвларнинг никоҳ ҳамда 481 нафар болаларнинг суннат тўйларини ўтказиш бўйича Жиззах вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Режага мувофиқ жорий йилнинг 20 апрел-20 май кунлари ҳудудий ҳокимликлар, хотин-қизлар қўмиталари, “Тадбиркор аёл” ассоциацияси вилоят бўлими, “Ҳунарманд” уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамкорлигида тўй маросимларини ўтказиш юзасидан тегишли вазифаларни амалга оширадилар.

Келин-куёвларга эсдалик совғалари, суннат тўйлари ўтказиладиган 481 нафар болаларга эса “Халқ банки” бўлимларида 1 миллион сўм миқдоридаги омонат дафтарчалари тантанали тарзда топширилади.

Бошқа янгиликлар