1

​Сенатда Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 13.04.2017, 14:12
Теглар: Ўзбекистон, Хитой, Олий Мажлис
​Сенатда Хитой Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2017 йил 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси биринчи ўринбосари С.Сафоевнинг Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сунь Лицзе билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодиий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича икки томонлама муносабатларни, шу жумладан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирдилар.

Шундан келиб чиққан ҳолда шу йилнинг май ойида Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитасининг раиси ва бош котиби Ван Чэн бошчилигидаги Хитой делегациясининг Ўзбекистон Республикасига қиладиган ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон ТИВ Хитой ва Бразилияга ҳамдардлик билдирди

03.05.2024, 18:04

Хитой ва Бразилияда кучли ёғингарчиликлар юз бергани оқибатида кўплаб инсонлар вафот этгани эди. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитой ва Бразилия давлатларига ҳамдардлик билдирди.Маълум бўлишича, Бразилия...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1