АсосийDunyo

​4 ёшли бола отасининг кўз ўнгида машина кабинасида ёниб кетди

'​4  ёшли бола отасининг кўз ўнгида машина кабинасида ёниб кетди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Павлодар вилояти, Аксу шаҳрида 4 ёшли бола отасининг кўз ўнгида КамАЗ машинаси кабинасида ёниб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Боланинг фожиали ўлимини Павлодар вилояти полицияси тергов қилмоқда. Полиция ҳудудий департаменти берган ахборотга кўра, ёниб кетган юк машинаси шахсий тадбиркорлардан бирига тегишли бўлган. “Юк ортилган КамАЗ корхоналардан бирининг ҳудудида турган. Ҳалок бўлган боланинг отаси мазкур автомашинанинг ҳайдовчиси бўлган. Унинг айтишича, юк тушираётганда, ўғли ўтирган автомашина кабинасининг ёнаётганлигини кўрган. Эркак боласини қутқаришга ҳаракат қилган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган. Мазкур воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабаблари аниқланмоқда”, - деб хабар берди вилоят полиция департаменти ахборот хизмати. Ёнғин оқибатида кабина бутунлай ёниб кетган. Ёнғин майдони олти квадрат метрни ташкил этади.

Бошқа янгиликлар