1

​Тошкентда V Халқаро Ўзбек туризм кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

ЖАМИЯТ 13.04.2017, 16:35
Теглар: Тошкент
​Тошкентда V Халқаро Ўзбек туризм кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

13-14 апрель кунлари пойтахтимизда “Ҳордиқ-2017” Бешинчи Халқаро Ўзбек туризм кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Респулликаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда тегишли идора ва муассасалар мамлакатимиздаги ва хорижий давлатлардаги йирик туристик ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон ўзининг туристик салоҳияти, минг-минг йиллик тарихга эга қадимий шоҳарлари, бетакрор тарихий обидалари, халқ амалий санъати, миллий ҳунармандчилиги, умрбоқий қадриятлари билан етти иқлимдан сайёҳларни ўзига жалб этиб келади. Айни пайтда ҳукуматимиз томонидан туризмни ривожлантириш, мамлакатимизнинг сайёҳлик борасидаги салоҳиятини юксалтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Мазкур анжуман ҳам ана шу мақсадда ўтказилмоқда.

“Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудули учун алоҳида павильонлар ташкил этилган бўлиб, уларда шу ҳудудга хос кийим-кечаклар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, сайёҳлар учун эсдалик совғалар намойиш этилмоқда. Тадбир иштирокчилари жойларда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун мавжуд қулайликлар, меҳмонхоналар, сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳақида ҳам маълумотга эга бўлишмоқда.

Шунингдек анжуман доирасида Озарбойжон, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Миср, Италия, Исроил, Кувайт, Туркия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон сингари мамлакатлардан йирик туристик компаниялар иштирок этишмоқда.

“Ҳордиқ-2017” доирасида Tashkent Food фестивали ҳам ўтказилди. Унда пойтахтимиз ҳада вилоятлардаги ресторан ва кафелар ҳам ўз таомлари билан иштирок этишди. Тадбир иштирокичлари ва меҳмонлари Ватанимизнинг туристик салоҳияти, гўзал ва бетакрор шаҳарларимизнинг таровати, миллий либосларимиз, ҳунармандчилигимизнинг ўзига хос қирралари, ўзбек ошхонасининг энг сара таомлари лаззатидан баҳарманд бўлишмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

16.05.2024, 13:28

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди. У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича,...
Тошкентда 25 ёшли йигит шилқимлик қилганлиги учун қамалди

14.05.2024, 14:15

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда darakchi.uz...
Тошкентда талаба йигит 5 йилга қамалди

08.05.2024, 17:27

Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2 босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган...
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1