АсосийShou-biznes

Парвиз Фаттоев “ишкал”нинг ичида қолди

'Парвиз Фаттоев “ишкал”нинг ичида қолди'ning rasmi

“Менинг юртим” телеканали орқали намойиш этиладиган “Одамлар орасида” ток-шоуси бошловчиларидан бири Парвиз Фаттоев 12 апрель куни ҳақиқаттан ҳам ур-тўполоннинг ичида қолди.

Бу ҳолатга гувоҳ бўлганларнинг сўзларига кўра ток-шоунинг тасвирга олиш жараёнида меҳмонлардан бири иккичисини қўпол сўз билан ҳақоратлаган. Ўртада чиққан урушни тўхтатаман деб журналист Парвиз Фаттоев икки муштлашувчиларнинг орасида қолади.

Дастурнинг яна бир бошловчиси Муқаддас Фаёзова билан боғланганимизда, “Ташвишга ҳожат йўқ, ҳаммаси жойида” дея жавоб қайтарди. “Одамлар орасида” ток-шоусининг ушбу сони 18 апрель куни соат 19:45да “Менинг юртим” телеканали орқали намойиш этилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар