АсосийJamiyat

​Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди

'​Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этган эди, дея хабар беради ЎзА.

Самарқандга ташрифи давомида вилоятда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишиши кўзда тутилган.

Бошқа янгиликлар