Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 апрелдаги Қарорига кўра, Юсупалиев Баходир Кахраманович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Маълумки, Б.Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг департамент мудири сифатида фаолият юритиб келаётган эди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.
Шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Хаджибаев Абдуҳаким Мўминович Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимига тайинланди.