1

​Шерали Жўраев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан Каъбатуллоҳга кирган кунини таваллуд айёми сифатида нишонлайди

ШОУ-БИЗНЕС 14.04.2017, 12:34
Теглар: Фото, Туғилган кун, Ислом Каримов
​Шерали Жўраев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан Каъбатуллоҳга кирган кунини таваллуд айёми сифатида нишонлайди

13 апрель куни пойтахтимизнинг “Версал” ресторанида Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев ўз таваллуд куни муносабати билан дастурхон ёзди.

Тантанага “Даракчи” газетаси ижодкорлари Рустам Жабборов ва Дилфуза Собировалар ҳам таклиф этилди.

Тадбирда ҳофизнинг ҳаёти ҳақида ўзи ва дўстлари томонидан бир қанча қизиқарли маълумотлар келтирилди.

Шерали Жўраевнинг айтишича, у Мустақиллигимизнинг илк йилларида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан Ҳаж зиёратига борган ва зиёрат давомида Муқаддас Каъбатуллоҳга кириш бахтига муваффақ бўлган. Шундан буён ҳофиз шу кунни ўзининг туғилган куни сифатида нишонлайди.

Тадбирга кўпгина чет давлатлардан меҳмонлар ташриф буюришди. Жумладан, Тожикистондан халқ артисти Жўрабек Муродов, Москвадан фазогир Солижон Шарипов ҳамда Туркия ва Уйғур автоном Республикаларидан ҳам меҳмонлар ҳофизни табриклаш учун келишди.

Тадбирни Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров очиб берди. Тадбирга кўзга кўринган ўзбек санъати намоёндалари, адабиётшунос-олимлар, шоир ва ёзувчилар, академиклар ҳамда Шерали Жўраевнинг ашаддий мухлислари ташриф буюришди.





Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1