Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов рафиқаси Саида Холиқованинг туғилган кунини яқинлари, дўстлари ва қариндошлари даврасида нишонлади.
13 апрель, пайшанба куни ўзбек шоу бизнесининг таниқли вакиллари пойтахтдаги ресторанлардан бирида жам бўлди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқовнинг рафиқаси Саида Холиқова туғилган кунини нишонлади. Рашид Холиқов туғилган кунга ташриф буюрган барча дўстлари, яқинларига ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали миннатдорчилик билдирди.
Ўғиллари Саида Холиқовани табриклаб, “Мама” қўшиғинини совға тариқасида ижро этди.
Аввалроқ, 13 апрель куни яна бир санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 70 ёшли таваллуд айёмини нишонлагани ҳақида хабар берган эдик.