Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов ва Шерали Жўраев куни кеча бўлиб ўтган тадбирда талабалик йилларини хотирлашди.
Санъатга бир вақтда кириб келган санъаткорлар талабаликдаги қизиқ воқеаларни кулишиб, эслашди.
Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев ўз таваллуд куни муносабати билан уюштирилган кечада санъаткорнинг ҳаёти билан боғлиқ турли қизиқарли воқеаларни хотирлашди.
Тадбирда “Даракчи” газетаси ижодкорлари Рустам Жабборов ва Дилфуза Собировалар иштирок этишди.
Эркин Комилов “Шерали Жўраев ёшлигидан жуда кўп қўшиқ айтарди. Мен унинг хонанда бўлишига ишонмасдим, шу сабабли унга “сендан хонанда чиқмайди” дердим, бугун адашганимдан ҳурсандман”, дея кулгу билан ёшлик хотираларини эслади.
Шерали Жўраев ҳам “Эркин эшитмасин деб, уйнинг чордоқларига чиқиб, бекиниб ашула айтардим”, деди кулиб.
Шоҳжаҳон ва Зоҳиршох Жўраевлар оталарининг туғилган куни билан қутлаб, “Отажон” дея дуэт тарона куйлашди. отасига бағишлаб. Шунингдек тадбирда ҳофизнинг яқинлари ҳам унга атаб қўшиқ куйлашди.
Аввалроқ Шерали Жўраев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан Ҳаж зиёратига боргани ва зиёрат давомида Муқаддас Каъбатуллоҳга кириш бахтига муваффақ бўлгани ҳақида хабар бергандик.