1

​Италияда итларга мўлжалланган музқаймоқлар сотувга чиқарилди

ДУНЁ 14.04.2017, 16:42
​Италияда итларга мўлжалланган музқаймоқлар сотувга чиқарилди

Италия жанубидаги Вьесте шаҳрида итларга мўлжалланган музқаймоқлар ишглаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда. Мазкур лойиҳа Gelateria Maggiore қандолат уйи ва итларга озуқа ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган маҳаллий компания томонидан ишлаб чиқилди.

Ҳайвонларга мўлжалланган ушбу десерт таркибида шакар мавжуд эмас. Биринчи музқаймоқ саратонга чалинган итга татиб кўриш учун берилди.

Gelateria Maggiore қандолат фабрикаси директори Доменико Мажоренинг айтишича, Вьесте курорт шаҳри итлар учун махсус яратилган шаҳарга ўхшайди. Бу шаҳарда итлар билан барча жамоат жойларига ташриф буюриш мумкин.

Итларга мўлжалланган музқаймоқлар мавсумдан қатъи назар йил давомида сотилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1