1

​Абдулазиз Комилов Стокгольмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқилов бўйича расмий маълумот берди

ЖАМИЯТ 14.04.2017, 16:47
Теглар: Теракт, Жиноят, Олий Мажлис
​Абдулазиз Комилов Стокгольмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқилов бўйича расмий маълумот берди

Ўзбекистон ташқи сиёсатининг замонавий босқичи ва унинг долзарб масалалари мавзусида 14 апрель, жума куни Халқаро пресс-клубнинг илк йиғилиши ўтказилди. Тадбирда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев иштирок этди, деб хабар беради “Дарё”.

Клубнинг жамоатчилик кенгаши, маҳаллий ва хорижий журналистлар ҳамда масъул ташкилотлар вакиллари иштирокидаги учрашув очиқ мулоқот шаклида ташкил этилди. Шу туфайли иштирокчилар мамлакат ташқи сиёсатига доир саволлар билан спикерларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлди.

Жумладан, журналистлар, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги консуллик ва элчихоналари, тегишли ташкилотлари фаолиятидаги камчиликлар, мамлакат ташқи имижини яратишдаги асосий омиллар, АҚШнинг Сурия базасига уюштирган зарбаларига нисбатан Ўзбекистон позицияси билан қизиқди. Шунингдек, замонавий босқичдаги ташқи сиёсатдан кутилаётган янгиликлар қаторида 7 апрель куни Стокгольмда содир этилган терактда гумонланиб, қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Раҳмат Оқилов бўйича расмий маълумот сўралди.

Берилган саволларга жавоб берар экан, Абдулазиз Комилов биринчи галда Ўзбекистон тарафи АҚШнинг Сурия базасига берган зарбалари хусусидаги саволларга ҳеч бир изоҳ бермаслиги, чунки Ўзбекистон бу жараённинг иштирокчиси саналмаслиги, тинчлик тарафдори эканини таъкидлади.

Шунингдек, Стокгольм шаҳридаги теракт бўйича берилган саволга жавоб берар экан, Абдулазиз Комилов Самарқанд ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан жиноятчи Оқиловга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши очилгани ва Европадаги шерик давлатлардан бирининг махсус хизматига Швецияни хабардор қилиш учун ахборот юборилгани ҳақидаги расмий маълумотни қўшимча қилди.

Таъкидлаш керакки, ОАВлар томонидан кўп бора тилга олинган масала, яъни чет эллик журналистларнинг юртимизда аккредитациядан ўтказилиши бўйича ҳозирда Ташқи ишлар вазирлигида керакли ишлар олиб борилаётгани, тез орада бу бўйича қўшимча янгиликлар киритилиши маълум қилинди.

Шарҳлар

Истанбул марказидаги терактни содир этган шахс ҳибсга олинди, у аёл киши (видео)

14.11.2022, 09:28

Туркиянинг Истанбул шаҳри марказидаги Истиқлол кўчасида уюштирилган ҳужумда гумонланувчини қўлга олинди, дея хабар бермоқда “Анадолу”га таяниб "interfax".Маълум қилинишича, ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу якшанба куни...
Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Ўзбекистонда ходимларини энг кўп мажбурий меҳнатга жалб этадиган соҳалар маълум қилинди

19.08.2021, 07:44

2021 йил 18 август куни Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қайд этилганидек, ўтган давр мобайнида соҳада миллий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1