1

​25 ёшли фуқаро Тошкентдан уй олиб бериш важи билан қарийб 4000 доллар пулни ўзлаштирди

ЖАМИЯТ 15.04.2017, 12:47
Теглар: Жиноят
​25 ёшли фуқаро Тошкентдан уй олиб бериш важи билан қарийб 4000 доллар пулни ўзлаштирди

Самарқандлик 1992 йилда туғилган фуқаро фирибгарликни ўзига касб қилиб, қорақалпоғистонлик аёлни чув туширди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати.

Бу устаомон ёш йигит пойтахтимизнинг Яшнобод тумани ҳудудида 1971 йилда туғилган вақтинча Миробод туманида рўйхатда турган аёлни алдаш йўли билан ишончига кириб, уй олиб беришни ваъда қилиб 4.000.000 сўм ва 3000 АҚШ долларини олиб кўздан ғойиб бўлади. Бироқ фирибгарнинг нағмаси ўтмади.

У ички ишлар ходимлари томонидан кўп ўтмай ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этиш сабабларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1