1

​Шавкат Мирзиёев Самарқандда қатнайдиган трамвайнинг илк йўловчиси бўлди

ЖАМИЯТ 15.04.2017, 23:01
Теглар: Шавкат Мирзиёев
​Шавкат Мирзиёев Самарқандда қатнайдиган трамвайнинг илк йўловчиси бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратган ва аҳолига қулайлик яратиш ҳамда шаҳар атроф-муҳити мусаффолигини таъминлаш борасида замонавий трамвай линияларини барпо этиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Ўтган қисқа вақтда тегишли ташкилотлар томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди. Шаҳар кўчаларида пўлат излар ётқизилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни Самарқанд шаҳрида Темирйўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда иштирок этди, дея хабар беради ЎзА.

Давлатимиз раҳбари "Тарих музейи" бекатидан "Темир йўл вокзали" бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда келди. Самимий мулоқот чоғида мамлакатимиз ҳудудларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини янада оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз борди.

Икки томонлама қатновга мўлжалланган йўлда электр билан таъминловчи тўртта подстанция ва битта депо қурилди. Темир йўл вокзали билан Сартепа оралиғидаги 6,4 километрлик йўналишда 8 трамвай ҳаракатланади.

Президентимиз трамвайларни бошқариш учун малакали ҳайдовчилар тайёрлашни йўлга қўйиш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Самарқанд шаҳрида тўртта йўналиш бўйича 20 трамвай қатнови йўлга қўйилиши белгиланган. Мазкур йўналишдан ташқари келгусида Темир йўл вокзали – Сиёб деҳқон бозори, Темир йўл вокзалидан Спитамен кўчаси орқали Кимё заводигача, Темир йўл вокзалидан Нарпай кўчаси орқали Кимёгарлар қўрғонигача трамвай линиялари очилади.

Шарҳлар

Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Шавкат Мирзиёев Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди (фото)

29.08.2022, 11:46

Аввал хабар қилганимиздек, Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун Хоразм вилоятига...
Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи Мунаввара зиёратидан бошлади (видео)

17.08.2022, 16:42

Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан ушбу мамлакатга борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташрифни Мадинаи мунаввара зиёратидан бошлади. Ўзбекистон раҳбари Мадина...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1