Огайо штатининг Кливленд шаҳри полицияси ўз қурбонини Facebook тармоғининг тўғридан-тўғри эфирида ўлдирган эркакни қидирмоқда.
Reuters агентлиги маълумотларига кўра, трансляция вақтида гумонланувчи аввал ҳам кўп инсонни ўлдирганини маълум қилган.
Қотиллик 16 апрель, якшанба куни содир этилган. Маълумки, видео муаллиф томонидан ҳодисадан 3 соат ўтгач ўчирилган. Полициячилар гумондорнинг шахсини аниқлашган — Стив Стивенс. Ҳукумат гумондорнинг белгиларини тарқатиб, унинг хавфли эканлигини маълум қилди. Кливленд бўйлаб у автомобилда ҳаракатланади. Полиция маҳаллий аҳолини огоҳликка чақириб, жиноятчини ушлашда ёрдам кўрсатишларини сўрамоқда. Қидирув ишларига Федерал қидирув бюроси бошқармаси ҳам қўшилган.
Facebook компанияси вакиллари қотиллик бўйича ариза билан чиқишди.
Facebook компанияси аризаси: «Бу даҳшатли қотиллик, биз Facebook тармоғида бундай контент жойлаштиришни тақиқлаймиз. Биз Facebook хавфсиз ҳудуд бўлиши учун қўлимиздан келганини қиламиз ва фавқулодда ҳолатларда ҳуқуқ-тартибот органлари билан доимий ҳамкорликда бўламиз».