1

Қирғизистон президентининг қизи жойлаштирган суратлар ижтимоий тармоқларда жанжал кўтарилишига сабаб бўлди

ДУНЁ 18.04.2017, 10:01
Теглар: Қиз, Президент
Қирғизистон президентининг қизи жойлаштирган суратлар ижтимоий тармоқларда жанжал кўтарилишига сабаб бўлди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг қизи, 20 ёшли рассом ва блогер Алия Шагиеванинг боласини эмизаётган пайтда тушган сурати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди деб хабар берди, Deti.mail.ru нашри.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг кенжа қизи Алия Санкт-Петербург шаҳрида яшайди ва ўқийди. У 2017 йилнинг март ойида ўғил фарзанд кўрди ва уни Тоир деб атади. 10 апрель куни эса Алия автомобилда боласини эмизаётган пайтда тушган суратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Унинг мазкур пости минглаб “Лайк” тўплаш билан билан бирга аксарият фойдаланувчиларнинг қаҳр-ғазабига сабаб бўлди. Улар Алияни уятсизликда, миллий қадриятларни ҳурмат қилмасликда ва президентнинг шаънига иснод келтирганликда айблашди.

Уларга жавобан Алия эртаси куни Facebook ижтимоий тармоғига ундан баттар, ярим яланғоч тушган суратини жойлаштирди.

“Боламнинг қорни оч қолса, уни машина салонидами, савдо марказидами, жамоатчилик жойидами эмизавераман. Патриархат ҳукм сураётган жамиятда эмизикли оналарнинг ҳаракатлари чекланган. Мен табиат томонидан берилган бурчимни адо этяпман. Мен ҳақимдаги салбий фикрларингиз бу сизнинг муаммонгиз”, деб ёзди Алия. Мазкур пост 4 мингта “Лайк” тўплаб, унга 800 дан ортиқ изоҳ қолдирилди. Баъзи бир фойдаланувчилар Алиянинг тарафини олган бўлса, қирғиз миллатига мансуб эркаклар уни уялтиришга ҳаракат қилишди.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1