АсосийShou-biznes

​Севинч Мўминованинг янги клипи учун “Даракчи” газетасининг муқоваси сохталаштирилди(Фото)

'​Севинч Мўминованинг янги клипи учун “Даракчи” газетасининг муқоваси сохталаштирилди(Фото)'ning rasmi

Севинч Мўминова ўзининг янги клипи учун “Даракчи” муқовасини бузиб фойдаланди ва ушбу муқовани ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасига жойлади.

Мазкур суратга изоҳ сифатида Севинч Мўминова “Газета “Дил гавҳарим" клипи учун махсус тайёрланди” дея изоҳ қолдирди. Суратда кўриниб турганидек, мазкур газета аслида “Даракчи” газетасининг муқоваси бўлиб, унга мутлақо бошқа ОАВнинг номи берилган.

Севинч билан мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида боғланишга урундик, аммо рақам ўчирилган бўлгани сабабли у билан боғлана олмадик. Сўнгра хонанданинг продюсерига қўнғироқ қилганимизда, “бу режиссёр Икром Али томонидан тайёрланаётган клип учун қилинган суратлигини” маълум қилди.

Аслида мазкур муқова “Даракчи” газетасининг 2016 йил 13-сонидан олинганлигини ушбу суратдан ва газета архивини кўздан кечирганда кўриш мумкин.

Биз кўпинча режиссёрларимиз у ёки бу хонанданинг клипи учун хорижлик клипмейкерларнинг ғоясини ёки шундоқ олиб кўпинча клипини ўғирлашларига гувоҳ бўламиз. Аммо нима сабабдан шундоқлигича Ўзбекистонда чиқариладиган газетанинг муқовасини олиб, уни бошқача номлаш мумкин. Бу ишни қандай номлаш мумкин – ўғриликми, илмсизликми, маданиятсизлик ёки!?

Газета муқовасидан фойдаланиш керак экан нима кераги бор бировнинг қилган меҳнатини олиб унга бошқача ном бериш. Яна нима эмиш, “газета клип учун махсус тайёрланганмиш”.

Мазкур ҳолатдан хабар топган хонанда ўз вақтида хулоса чиқаради ва газетанинг асл номидан фойдаланади ёҳуд ушбу газета муқовасини мутлақо клипидан олиб ташлайди деб умид қиламиз, акс ҳолда...

Бошқа янгиликлар