АсосийDunyo

​Фил боласи ва тимсоҳнинг ҳаёт-мамот жанги (Видео)

'​Фил боласи ва тимсоҳнинг ҳаёт-мамот жанги (Видео) 'ning rasmi

Буюк Британиялик саёҳ-биолог Александр Маканга Малавидаги Ливонд Миллий хиёбонида ёввойи табиатни кузатаётганда ғаройиб воқеанинг гувоҳи бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

У тимсоҳ ва фил боласининг жангига гувоҳ бўлди. YouTube каналига жойлаштирилган видеода филлар сув ичишга келганда фил боласига тимсоҳ ҳужум қилгани акс этган. Тимсоҳ филчанинг хартумини тишлади. Фил боласи бошини силкитиб, ундан қутулишга ҳарчанд ҳаракат қилса-да, фойдаси бўлмади. Саваннани филларнинг оҳу-фарёди тутди. Катта филлардан бири ёрдам шошилиб, йиртқични ҳайдаб юборди. Видео муаллифи воқеанинг нақадар жиддий эканлигини, тимсоҳ ундан бор-йўғи бир неча қадам нарида бўлганлигини, ўзи ҳам хавф-хатар остида қолганини кейин англагани ҳақида ижтимоий тармоқларда изоҳ қолдирди.


Бошқа янгиликлар