1

​Марказий банк раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 18.04.2017, 21:26
Теглар: Шавкат Мирзиёев, Марказий банк, Вазирлар Маҳкамаси
​Марказий банк раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди

Мамлакатимиз Президентининг тегишли фармонига асосан Шерзод Хаджизадаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда МБ матбуот хизмати ахборот берди.

Хаджизадаев Шерзод Рафатович 1996 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиёт факультетини, 2001 йили эса Банк-молия академиясининг банк иши йўналишини тамомлаган.

Банк тизимидаги фаолиятини 1996 йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида оддий мутахассисликдан бошлаб, бўлим бошлиғи вазифасигача кўтарилган. 2001-2006 йилларда ТИФ Миллий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Мирзо Улуғбек филиали бошқарувчиси ўринбосари, бошлиғи вазифаларида ишлаган.

2006-2008 йилларда “Асака” акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимини эгаллаган, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган.

2010 йилдан бошлаб ҳозирга қадар “Трастбанк” хусусий акциядорлик тижорат банки Бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.

Шарҳлар

Доллар курси анча кўтарилди

22.04.2024, 16:16

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрельда амалда бўладиган қийматини эълон қилди. АҚШ доллари курси 21,00 сўмга ошиб, 12 711,00 сўм этиб белгиланди.Евро курси 12,22...
⚡️1000 сўмлик қоғоз пуллар энди муомаладан чиқариладими? Марказий банк ойдинлик киритди

22.12.2022, 10:40

26 декабрдан Ўзбекистонда 1000 сўмлик танга пуллар муомалага чиқарилмоқда. Танга пуллар муомалага киритилса, ушбу қийматдаги қоғоз пуллар истеъмолдан чиқадими? Марказий банкнинг маълум қилишича, муомалага чиқарилаётган 1000...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
"Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва у ерда тинч ҳаётни тиклаш муҳим". Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда нутқ сўзлади

13.10.2022, 11:20

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш VI саммитида нутқ сўзлади. Ўзбекистон раҳбари Афғонистондаги вазиятни ҳал этиш ва...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1