“Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концерт дастури аншлаг билан ўтмоқда.
Санъаткорнинг концерт-спектаклига хориж мамлакатларидан ҳам жуда кўп меҳмонлар ташриф буюришмоқда. 18 апрель куни “Эй,азиз инсон” дастурига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратлен хоним ҳам ташриф буюрди.
Памела Спратлен Юлдуз Усманованинг санъатига жуда юқори баҳо берди ва концерт сўнгида хонандага қарата “Юлдуз Усмонова, сиз жуда зўр”, дея таъриф берди.