АсосийJamiyat

​Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкалларининг жойи кўчирилади

'​Ҳамид Олимжон, Ғафур Ғулом ва Зулфия ҳайкалларининг жойи кўчирилади'ning rasmi

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида қарор имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Республика Маънавият тарғибот марказининг ёзувчи ва шоирларнинг ҳайкалларини Адиблар хиёбонига кўчириш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Эндиликда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ҳамид Олимжон ҳайкали, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом ҳайкали, Ўзбекистон давлат санъат музейи ёнидаги хиёбонда ўрнатилган Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ҳайкали Адиблар хиёбонига кўчирилади.

Бошқа янгиликлар