1

​Бухоро вилояти ҳокимлигида долзарб масалалар танқидий кўриб чиқилди

ЖАМИЯТ 19.04.2017, 16:41
Теглар: ҳоким
​Бухоро вилояти ҳокимлигида долзарб масалалар танқидий кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 17 апрел куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими Ў. Барноев олиб борди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Йиғилиш аввалида иштирокчилар вилоят кадрлар таркибидаги ўзгаришлар билан таништирилди. Генжаев Йўлдош Ҳакимович – вилоят ҳокимлиги маданият бошқармаси бошлиғи, Ниёзматов Назиржон Ғанижон ўғли — вилоят мудофаа бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил I чорагида 124 та ҳужжат кирим қилинган бўлиб, улар ижросини ташкил этиш юзасидан вилоят ҳокимлигининг тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинган.

Аммо баъзи ҳудудлар, корхона ва ташкилотларда мазкур ҳужжатлар ижросини ташкил этиш, уларнинг мониторингини юритиш борасидаги ишлар талабга жавоб бермайди.

Хусусан, Вобкент туманида март ойида келиб тушган 32 та ҳужжат юзасидан туман ҳокимининг тегишли ҳужжатлари аксарияти муддати бузилган ҳолда қабул қилинган, назорат режалар ишлаб чиқилмаган, мониторинг юритиш тизими умуман ўрнатилмаган, йи-илишларда қарорлар ижроси муҳокама қилинмаган.

Туман ҳокимининг кўпгина қарорлари мазмунан саёз тузилган, вилоят ҳокимининг қарорларидан тегишли бандлари кўчириб ёзилган, холос.

2017 йилнинг биринчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан вилоят ҳокимлигига 1755 та ариза, шикоят ва таклифлар билан мурожаат қилинган.

Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1156 тага ортган. Ҳоким ҳамда ҳоким ўринбосарлари томонидан 476 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилиниб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 310 тага кўпайган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига жорий йил илк чорагида жами 5337 та мурожаатлар рўйхатга олинган бўлиб, 3149 та мурожаатга жавоб берилган, мурожаатларнинг 91 таси қаноатлантирилган, 2974 тасига эса тушунтириш берилган.

2017 йилнинг ўтган даврида меҳнат фаолияти давомида берилган топшириқларга нисбаттан масъулиятсизлиги, раҳбарлик қилаётган тизимида ижро интизомини сусайтирганлиги ҳамда йўл қўйган камчиликлари учун турли лавозимларда ишлаб келаётган жами 57 нафар раҳбарлар вазифасидан озод этилди.

Йиғилишда вилоятда ижро интизоми сифатини кучайтириш юзасидан аниқ тизим белгилаб олинди.

Ҳокимлик соатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва 2017 йил 16 мартдаги кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёни ижросининг ҳолати, 2017 йил биринчи чоракда маҳаллий бюджет даромадлари режасининг ижроси ҳамда иккинчи чорак прогноз кўрсаткичларини бажариш ва ҳудудларда субвенция улушини камайтириш юзасида амалга ошириладиган вазифалар тўғрисидаги масалалар ҳам танқидий кўриб чиқилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этиш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тез кунларда якунлаш ҳамда аҳоли хонадонларига тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилишининг аҳволи муҳокама қилинди.

Хусусан, вилоятда намунавий ҳудуд сифатида белгиланган Шофиркон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган 19 та тижорат банклари томонидан етарли ишлар олиб борилмаяпти.

Мазкур йўналишдаги камчиликлар Қоракўл, Жондор, Пешкў туманларида ҳам кўзга ташланмоқда.

Йиғилиш давомида ҳудудий экспорт прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, милиция таянч пунктларини таъмирлаш, профилактика инспекторларига улар ишлайдиган ҳудудда хизмат уйларини қуриш ва шаҳарларда иккиламчи уй-жойлар фонди ҳисобидан хизмат уйлари билан таъминлаш, 9 Май – Хотира ва қадрлаш куни тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, 2020 йил Токио шаҳрида ўтказиладиган олимпиадага тайёргарлик кўриш, соғликни сақлаш ва бошқа масалалар таҳлилига кенг эътибор қаратган вилоят ҳокими шаҳар ва туманлар ҳокимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ўз ишига нисбатан янада масъулият билан ёндашишни, ташаббускорлик кўрсатишни уқтирди.

Шарҳлар

20 минг АҚШ доллари билан қўлга тушиб қамалган ҳоким ўринбосари Фарғона вилояти ҳокимлигида иш бошлагани рад этилди

17.12.2022, 10:55

Телеграм каналлардан бирида Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг собиқ 1-ўринбосари бўлган Дехқонов Мирзохиджон бундан 2 йил аввал 20 000 доллар пора билан қўлга тушиб,  озодликдан...
"Етти ухлаб тушимга кирмаган эди". Тасодифан Эркинжон Турдимов қабулига борган йигитнинг орзулари кутилмаганда амалга ошди

10.09.2021, 11:05

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими сайёр қабулига борган фуқаро ва уларнинг самимий суҳбати акс этган видео кенг тарқалди.Мазкур видеода имконияти чекланган фуқаро ўзига ногиронлик аравачаси...
Наманган вилояти ҳокими вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилди

27.07.2021, 17:54

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов коронавирусга қарши эмлашнинг иккинчи дозасини қабул қилди.  Бу ҳақда Намангандан махсус мухбиримиз хабар қилди.Коронавирусга қарши ревакцинацияланган Шавкатжон Абдураззақовнинг ҳолати аълолиги,...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши эмланди

17.07.2021, 17:58

Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши 2 маротаба  эмланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Маълум бўлишича ҳоким Ўзбекистон - Хитой акцинаси билан эмланган. Унинг айтишича, яқин...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1