“Mening yurtim” телеканалининг икки ижодкори 19 апрель куни оила қурди.
“Top music” кўрсатуви бошловчилари Суръат Исломов ва Малика Даниеваларнинг никоҳ тўйлари пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.
Суръат Исломовни актёр ва хонанда сифатида ҳам яхши таниймиз. “Газини бос, Жамшид” комедиясида эса Суръат режиссёрлик маҳоратини ҳам кўрсата олган. Шунингдек, унинг бир нечта қўшиқларига ишланган клиплари ҳам телеканалларда намойиш этилган.
“Darakchi.uz” жамоаси номидан Суръат ва Маликага бахт тилаймиз!