1

​Олмазор тумани суд ижрочилари ўн кунлик чақалоғи бор оилани кўчага ҳайдади

ЖАМИЯТ 20.04.2017, 10:44
Теглар: Суд, Тошкент, Она ва бола
​Олмазор тумани суд ижрочилари ўн кунлик чақалоғи бор оилани кўчага ҳайдади

18 апрель куни Олмазор туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати сайёр қабул ташкил этгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Ташкил қилган очиқ мулоқотда суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, марказий идора ва ташкилотлар, банк-молия муассасалари раҳбарлари, пойтахтимиз ва Олмазор тумани ҳокимликлари масъул ходимлари фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаб, уларни ҳал қилишга киришди.

Бир неча йил аввал Тошкент тиббиёт академияси балансидаги Олмазор тумани Шифокорлар-2 кўчасида жойлашган уй академия ходимларига яшаш учун берилган. Бу уйда яшовчилар – Жамшид Алламуродов, Гулбаҳор Раҳмонова, Зилолахон Эргашеванинг айтишича, уларга мазкур уй «Камолот» ЁИҲ ва касаба уюшмасининг бошланғич ташкилотлари тавсияси асосида қонуний ажратилган. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди Олмазор тумани ҳокимлигининг даъвоси асосида уларга мазкур уйни бериш ҳақидаги ҳужжатни бекор қилган, деб ёзади ЎзА.

– Шу йилнинг 31 март куни суд ижрочилари ўн кунлик боламиз билан бизни кўчага ҳайдади, – деди Жамшид Алламуродов. – Шундан бери ҳали у, ҳали бу танишларнинг уйида яшаб юрибмиз.

Сайёр қабулда Олий суд мутасаддилари бу масала назорат тартибида тезда қонуний кўриб чиқилиб, адолатли якуний қарор қабул қилинишини маълум қилди. Суд якуний қарорни айтмагунча бу уйда яшовчиларни, айниқса, чақалоғи бор оилани уйдан қувиб чиқариш оддий инсонийлик мезонларига ҳам тўғри келмаслиги таъкидланди. Ж.Алламуродов оиласи ва бошқаларнинг Олий суд якуний, адолатли қарорни қабул қилгунча шу уйда яшаб туриши таъминланди. Уларга хонадонлари калитлари қайтарилди.

Шарҳлар

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 млн сўмдан ошди

29.04.2024, 14:00

2024 йилнинг январь-март ойларида номинал ҳисобланган иш ҳақи ўртача 8 млн сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.  Иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари...
Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1