АсосийJamiyat

​Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар махсус тайёргарликдан ўтишади

'​Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар махсус тайёргарликдан ўтишади 'ning rasmi

Россияда ишлашни хоҳлаган ўзбекистонликларни миграцияга қадар тайёргарликдан ўтказишни таъминлаш юзасидан Ўзбекистон ва Россия ўртасида мазкур лойиҳани тасдиқлаш бўйича ратификация тайёрланмоқда, деб хабар берди Ru.sputniknews-uz.com нашри.

Россия ҳудудида ишлашни истовчи ҳамюртларимиз тартибли равишда танлаб олиниб, ишга жойлаштириш икки мамлакат ўртасида тасдиқланган “Ўзбекистон республикаси фуқароларини Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб қилиш” лойиҳаси бўйича амалга оширилади.

“Мазкур битим лойиҳаси Ўзбекистон республикаси фуқароларини Россия ҳудудида аниқ манзилли иш билан таъминлаш ва уларнинг меҳнат фаолияти бошланишдан илгари, миграцияга қадар тайёргарликдан ўтказишни амалга оширишга қаратилган”, — деб юқоридаги ҳужжатга изоҳ берди Россия ҳукумати сайти.

Бундай тайёргарлик мигрантлар орасида Россияда ишга жойлашиш имкони ҳақида ахборотлар беришни, ўқув-методик материлларга мувофиқ Россия федерацияси маориф вазирлиги тавсияси билан комплекс имтиҳон топширишни ва назорат қилишни ўз ичига олади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар