Чилонзор туманида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро А. одам сотиш орқали бойлик орттириш мақсадида ўзининг вояга етмаган 4 ёшли фарзандини 14100 АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда 20 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган матбуот брифингда маълумот берилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 135-моддласи 3-қисми “а” банди билан яъни одам савдоси жинояти аломатлари билан жиноий иш қўзғатилди.
Аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, бола Ички ишлар бош бошқармасига қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказига жойлаштирилди.
Аёлнинг кўрсатма беришича, аёл Қарши шаҳридан Тошкентга 2017 йилнинг 2 апрель куни келган ва ўзининг 3 йиллик танишига қийналиб қолганлигини ва яхшироқ хонадон бўлса боласини беришини маълум қилган. Бунинг эвазига эса унга 1 хонали уй олиб беришларини сўраган.
Она 14 100 долларга бир хонали уй олса бўлишини ва шу нархга фарзандини кейинчалик даъво қилмаслик шарти билан топширишини айтган.