1

​Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги яна бир маҳаллада бўлди

ЖАМИЯТ 21.04.2017, 21:36
Теглар: Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев
​Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги яна бир маҳаллада бўлди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги "Табассум" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди, дея хабар беради ЎзА.

Давлатимиз раҳбари маҳалла ҳаёти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Учрашувда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ислоҳотлар, ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди.

Маҳаллалар том маънода маданият ва маънавият масканига айланмоғи лозим, бунинг учун аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш зарур, деди Президентимиз. Китоб инсонга билим беради, унинг маънавий оламини бойитади, Ватанни севишга ўргатади.

Табассум маҳалласидаги 27 кўп қаватли уйда 5 минг 300 дан зиёд турли миллат вакиллари истиқомат қилади. Маҳалла фуқаролар йиғини маркази биносида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ерда маҳалла раиси, котиб ва маслаҳатчилар, профилактика инспектори учун алоҳида хизмат хоналари бўлиши кўзда тутилган. Сартарошхона, "Гўзаллик салони", савдо дўкони, новвойхона қуриш режалаштирилган. Бу халқимизга хос ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат фазилатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Яқинда маҳалла ҳудудида болалар майдончаси, мини-футбол майдони қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу маҳалла ёшлари учун яна бир қулайлик бўлди.

Ҳар бир раҳбар одамларнинг дардига қулоқ солиши, муаммоларини ҳал қилиши, бир сўз билан айтганда, уларни рози қилиш ташвиши билан ишлаши керак, деди давлатимиз раҳбари. Шундагина уларнинг давлатга, келажакка ишончи ортади. Маҳаллаларни обод қилиш, халққа барча қулай шароитларни яратиш бу борада муҳим аҳамиятга эга.

Президентимиз маҳалладаги кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим муассасалари атрофини ободонлаштириш, йўлакларни таъмирлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Гурбангули Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёевга туркман халқи алоҳида қадрлайдиган алабай зотли кучук совға қилди (видео)

21.10.2022, 13:45

Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1