1

​Озодбек Назарбеков қизининг тўйи муносабати билан ош берди(Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 22.04.2017, 17:47
Теглар: Шоу-бизнес, Тўй, Озодбек Назарбеков, Қиз
​Озодбек Назарбеков қизининг тўйи муносабати билан ош берди(Фото)

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков бугун, 22 апрель куни иккинчи қизи Лайлонинг тўйи муносабати билан ош берди.

Ош дастурхони пойтахтдаги “Наврўз” ресторанида ёзилган. Санъаткорнинг ҳамкасблари, ўзбек санъатининг таниқли вакиллари тўйда меҳмон бўлди. Ўзбекистон халқ артисти Фарруҳ Зокиров, Ёдгор Саъдиев, Обид Асомов, хонандалар Ботир Қодиров, Илҳом Фармонов, Оғабек Собиров, Анвар Собиров, Тўлқин Жабборов, Илҳом Иброҳимов, “Сурхон” гуруҳи хонандалари ва бошқалар Озодбек Назарбековнинг қувончли кунида ёнида бўлишди.

Озодбек Назарбековнинг иккинчи қизи Лайло бу йил 19 ёшни қарши олади. Хонанда ўзининг интервьюларидани бирида қизи хеч кимга ўхшамаслигини, жудаям оғир ва босиқ эканлигини айтиб ўтганди.

Фурсатдан фойдаланиб, Darakchi.uz таҳририяти номидан икки ёшга бахт-саодат тилаб қоламиз!







Шарҳлар

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди (видео)

01.10.2022, 14:39

Самарқанддаги тўйхонада яқинларининг қаровсизилиги сабаб йўқолган болакай, базмгоҳ атрофидаги 8 метрлик қудуққа тушиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича,...
Тўй фожиага айланди: маросимга кетаётган куёв дарёга чўкиб кетди

20.07.2022, 09:30

Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...
"Ҳақлигимни миллион фоиз биламан" — Озодбек Назарбеков дўппи муҳокамасига муносабат билдирди

21.12.2021, 10:56

Бир муддат аввал Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20 декабрь куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан учрашгани ҳақида ёзгандик.Ушбу учрашувдан сўнг, вазир бир гуруҳ...
Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз – Озодбек Назарбеков

20.12.2021, 21:48

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 20-декабр куни пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми–2021” доирасида ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ижтимоий тармоқларда вазирлик ходимларининг дўппи кийиши ҳақидаги муҳокамалар бўйича...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1