1

​Самарқандда мева ва сабзавотларни экспорт қилиш масалалари бўйича икки кунлик форум старт олади

ЖАМИЯТ 26.04.2017, 11:26
Теглар: ​Самарқанд
​Самарқандда мева ва сабзавотларни экспорт қилиш масалалари бўйича икки кунлик форум старт олади

27-28 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида “Мева ва сабзавотларни экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш ва рақобатчиликни ривожлантириш” мазуида бизнес-форум ташкил этилади.

Унда юздан ортиқ мева ва сабзавот ишлаб чиқарувчилар, савдогарлар, харидорлар, чакана савдо тизими вакиллари, инвесторлар, ҳудуддаги ва ундан ташқаридан келган ривожланиш институтлари вакиллари Марказий Осиёда савдони янада рағбатлантириш ва мева-сабзавот ва унга боғлиқ секторлар маҳсулотлари экспортини кўпайтириш борасидаги имкониятларни ва инновацион ечимларни топиш учун йиғилишади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, савдогарлар, харидорлар, чакана савдо вакиллари, инвесторлар, ривожланиш институтлари, АҚШ элчихонаси, Америка Қўшма Штатларининг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишади.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, USAID нинг Марказий Осиёда рақобатчилик, савдо ва бандлик масалалари бўйича лойиҳаси (CTJ) ва Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг (GIZ) “Марказий Осиёда ҳудудий савдони қўллаб-қувватлаш дастури” кўмагида ташкил этилмоқда.

Тадбир доирасида 28 апрель куни Ургут эркин иқтисодий зонасига ташриф уюштирилади.

Шарҳлар

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

02.05.2024, 16:46

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, инспектор машинани тўхтатган ва ҳайдовчидан...
Самарқандда "Сobalt" ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

01.05.2024, 14:46

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган 2009 йилда туғилган 8...
Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

14.02.2023, 13:35

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1