АсосийJamiyat

​Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида ўқитувчиларнинг билими нисбатан паст эканлиги қайд этилди

'​Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида ўқитувчиларнинг билими нисбатан паст эканлиги қайд этилди'ning rasmi

Жорий йилда илк маротаба умумтаълим мактабларидаги 104 минг нафар ўқитувчининг касбий салоҳияти ва маҳорати онлайн тарзда ўрганилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил биринчи чорагидаги фаолияти якунларига бағишланган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

Синовда иштирок этган ўқитувчиларнинг билими вилоятлар кесимида таҳлил қилинганда Сурхондарёда, Сирдарёда, Қашқадарё вилоятларида нисбатан паст кўрсаткич қайд этилган. Йиғилишда масъул мутасаддиларга таълим сифатини ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳайъат йиғилишида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Унда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар